“Бавария”нинг собиқ президентига ишлаш учун қамоқдан чиқишга рухсат берилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-01-2015 | 21:48 ZAMIN.UZ / Спорт / 02 Январ 2015 года
768

“Бавария”нинг собиқ президентига ишлаш учун қамоқдан чиқишга рухсат берилди

“Бавария”нинг собиқ президентига ишлаш учун қамоқдан чиқишга рухсат берилди

Солиқ тўламагани учун 3,5 йилга озодликдан маҳрум этилган Мюнхеннинг “Бавария” футбол клуби собиқ президенти Ули Ҳёнесс меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қамоқдан чиқишга рухсат олди. Бу ҳақда Бавария федерал ери адлия вазири вакили маълум қилди, дея хабар бермоқда “ТАСС”.

Ҳёнесс бутун кун давомида қамоқдан ташқаридаги иш жойида бўлиши мумкин, бироқ тунни ҳибсда ўтказиши шарт. Аввалроқ, “Бавария” вакиллари Ҳёнесс клуб тузилмасида қолиши ва 62 ёшли мутахассис жамоа ёшлари билан ишлашда давом этишини бир неча бор таъкидлашганди.

2014 йилнинг 13 март куни Мюнхен суди Ули Ҳёнессни солиқларни тўламаганлиги учун 3,5 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарган. Прокуратура маълумотларига кўра, клубнинг собиқ президенти давлатдан 28,5 миллион евро миқдоридаги даромадини яширган.

Айбловчи томон Ҳёнессни 5,5 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраган эди. Суд эса Ҳёнесснинг айбига иқрор бўлгани, авваллари жиноий жавобгарликка тортилмаганини ҳисобга олиб, жазо муддатини қисқартирган.

Ули Ҳёнесс 2 июндан бери жазо муддатини Мюнхен яқинидаги Лансдберг-он-Лех шаҳридаги қамоқхонада ўтказмоқда.

Манба: Kun.uz .

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru