«Манчестер Сити» Неймар учун «Барселона»га 190 миллион евро тўлашга тайёр » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Манчестер Сити» Неймар учун «Барселона»га 190 миллион евро тўлашга тайёр

«Манчестер Сити» Неймар учун «Барселона»га 190 миллион евро тўлашга тайёр

"Барселона" ҳужумчиси Неймар "Манчестер Сити" клуби қизиқиш доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.

"Манчестер Сити"ни ёзда Хосеп Гвардиола қабул қилиб олиши кутилмоқда. "Бавария"нинг айни вақтдаги устози "шаҳарликлар" бошқарувига ўтса, Неймарни олиб келишни режалаштирган.

Хабар қилинишича, "Манчестер Сити" Неймар учун "Барселона"га 190 миллион евро тўлашга тайёр. Айнан шунча маблағ ҳужумчининг шартномасида кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Неймарни "Манчестер Юнайтед" сотиб олишга уриниб кўрган эди. Бразилиялик ҳужумчи Испания чемпионатида 13 ўйинда 14 та гол киритган ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru