Месси ҳасадгўй ёҳуд жаҳон футболи юлдузларининг салбий ҳислатлари хусусида » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-12-2015 | 19:54 ZAMIN.UZ / Спорт / 27 Декабр 2015 года
1 899

Месси ҳасадгўй ёҳуд жаҳон футболи юлдузларининг салбий ҳислатлари хусусида

Месси ҳасадгўй ёҳуд жаҳон футболи юлдузларининг салбий ҳислатлари хусусида

Инсон борки, унинг хато ва камчиликлари бор. Хусусан жаҳон футболида барчани ларзага солиб, ҳайратини оширган чарм тўп усталарининг кўпчиликга нотаниш бўлган қирралари бисёр ҳисобланади. Улар ҳам камчиликлардан ҳоли бўлмаган кишилардир. Қуйида эътиборингизга футбол оламидаги машҳур инсонларнинг феъл-авторидаги салбий хусусиятлар хусусида сўз юритамиз.

Лионель Месси – ҳасадгўй

Аргентиналик футболчи чиндан ҳам бугунги кунда жаҳоннинг энг кучли ўйинчиси ҳисобланади. Унинг майдонда кўрсатадиган фантастик ҳаракатларини кузатиб туриб, ўзга сайёрадан келган деган фикрга бориш табиий. Чиндан ҳам у ажойиб ҳаракатлари ва такрорланмас жиҳатлари билан бошқалардан ажралиб туради. Бироқ унинг ҳам кўпчиликга таниш бўлмаган салбий жиҳати бор. “Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг таржимаий ҳолида бир воқеани ёзиб ўтган. Гап шундаки, Гвардиола Мессини бир гал ўйин вақтида эрта алшмаштиргани сабабли, эртаси кунги машғулотга оғзида алюмин билан югурганлигини эътироф этган. Бу қилиғи билан футболчи мураббийдан жаҳли чиққанлигини ошкор қилиб қўйган. Шунингдек, Месси Испания чемпионати доирасида “Гранада”га қарши ўйинда шериги Давид Вильянинг ўз вақтида тўпни оширмаганидан жаҳли чиқиб, уни ҳақорат қилган. Гвардиоланинг айтишича, Вилья жамоадошининг бундай ҳатти-ҳаракатидан жаҳли чиқиб, “Барселона”дан кетган. Вильядан сўнг навбат Ибрагимовичга етиб келган. Златан каталонияга келганидан сўнг кўпчиликни эътибори швециялик футболчига тушган. Бундан ўзини қўяга жой топа олмаган футболчи мураббийга ультиматум қўйиб, бу жамоада мен ёки Златан ўйнайди деган. Натижада, Гвардиола Ибрагимовични сотиб юборишга тўғри келган.

Златан Ибрагимович – кекайган юлдуз

Ибра жаҳоннинг энг бой футболчиларидан бири ҳисобланади. “ПСЖ”да миллионлаб маблағни ишлаб топаётган футболчининг болалиги анча оғир кечган. У қашшоқ муҳожирлар учун ажратилган кварталда яшаган. Қолаверса, ота-онаси ажрашиб кетишганидан сўнг етим қолган. Шундай қийинчиликлардан кейин машҳурликга эришган инсонлар камтарин бўлишга одатланади. Бироқ қаҳрамонимизда буни аксини кўриш мумкин. У кибрга берилганлигига кўплаб мисолларни келтирса бўлади. Хусусан шу йилнинг апрель ойида футболчи Франция ҳақида кераксиз гапларни айтгани учун танқидлар остида қолди. 2013 йилда эса “Олтин “Тўп” лаурентлари тақдирлашг маросими аввалида Ибра ФИФАни танқид қилиб, ўзи жаҳоннинг энг кучли футболчиси деб таърифлаганди. Боз устига “Барселона”да тўп сурган вақтида Гвардиола борасида сўз юритаркан, уни Жозе Моуриньо билан солиштирганда, бир уюм аҳлатга ўхшатганлигини ҳам айтиш жоиз. Хуллас, Ибаргимовичнинг ҳам тили узун эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмайди.

Райан Гиггз – ҳиёнаткор юлдуз

“Манчестер Юнайтед”нинг афсонаси даражасига чиқа олган Райан Гиггз нақадар камтарин ва майдонда ўз ишига профессионал тарзда ёндошадиган футболчи бўлишига қарамай, унинг ҳам салбий жиҳатлари борлигини унутмаслигимиз лозим. Гап шундаки, Райан Гиггз ўз укасига ҳиёнат қилади. Яъни, укаси рафиқаси Наташа билан пинҳона учрашиб юрган. Райаннинг укаси Родри Наташа билан саккиз йил яшаган бўлишса, Гиггз шунча вақт у билан дон олишиб юради. Кейинчалик қаҳрамонимиз 2011 йилда фотомодель Иможен Томас билан кўнгилхушликни бошлаб юборганидан сўнг, бундан жаҳли чиққан Наташа ҳаммасини ошкор қилмоқчи бўлади ҳамда буни “Сан” нашрига берган интервьюсида ошкор қилади. Бу воқеадан вофиқ бўлган Родри акасининг қилмишидан жаҳли чиққади ҳамда Райанни аблаҳ эканлигини яширмайди. Буни футболчининг ўзига ҳам ошкор қилишдан толмайди. Эътиборлиси шундаки, Райан Гиггз қилган қилмишидан афсусда эканлигини ҳамон таъкидлаб, укасидан кечирим сўраб келади.

Жон Оби Микель – безори

“Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Жон Оби Микелнинг ҳам қилмиши кўпчилик учуе намуна бўлса ажабмас. Яъни, ўтган йилнинг октябрь ойида Оби Микель журналист аёлни қорнига тепиб юборади. Ўша вақтда футболчининг ишлари ортга кетган бир пайт ҳисобланарди. “Челси”да ўз жойини бошқаларга бериб қўйган ва асосий эътиборини заҳирада ўтказаётган ярим ҳимоячи, ижтимоий тармоқда россиялик бир қиз билан урушиб қолади. Қолаверса, терма жамоаси бўлган Нигерия кутилмаганда Суданга имкониятни бой бериб қўяди. Ушбу мағлубиятни сабабларини суриштирув олиб боришга шайланган журанлистлар Оби Микелни сўроққа тутишади. Хусусан жабрдийда журналист аёл ҳам унинг фикрларини билиш учун футболчига диктофон тутади. Бундан жаҳли чиққан Жон журналист аёлни қорнига тепиб, воқеа жойидан қочиб кетади. Кейинчалик кечирим сўраш учун футболчи кўп маротаба аёлга мурожаат қилади. Узоқ олиб борилган кечиримлардан сўнг журналист аёл ҳам Жонни айби учун қилган қилмишини унутади.

Жои Бартон - каламуш

Англияликлар Жои Бартонни нима учун ёмон кўришларини биласизми? У чиндан ҳам майдонда разил ҳаракатларни қиладиган футболчи ҳисобланади. Ҳакам билан тортишади, мухлисларга қарата турли қилиқлар қилиши етмагандек, машғулотларга ичиб олган ҳолда келиб, мураббий билан тортишади. Бу унинг майдондаги салбий хусусиятлари ҳисобланади. Бундан ташқари, футболчи ташқи ҳаётига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. Тунги клубларда муштлашган, аёллар билан доимий алоқада бўлиб турадиган, бир неча маротаба қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, сўнгра гаров эвазига чиқиб кетган Бартон чиндан ҳам “каламуш” дейишларига сабаб бор. Жои 2013 йилда ўзининг ижтимоий тармоғида англиялик мураббийларни “ақлсиз эшак” деб атайди. Ушбу сўзлари орасида Харри Реднапга нисбатан ҳам ишлатади. Тоза қалбда гина бўлмайди деганларидек, Реднапп Бартоннинг бу сўзларини унутади ва уни “КПР”га таклиф қилади. Мана сизга олийжанобликни бир намунаси. Бартон эса ҳамон эски қилиқларини давом эттирмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru