Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарни мағлуб этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарни мағлуб этди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарни мағлуб этди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғиндаги сўнгги назорат учрашувида Доха шаҳрида Қатар олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа Қатарга қарши учрашувда анча яхши ҳаракат қилди якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафидаги голларга иккинчи бўлимда Акром Комилов ҳамда Достон Турсунов муаллифлик қилишди.

Таъкидлаш жоиз, Қатар терма жамоасига қарши учрашув билан Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг иккинчи йиғини якунланди. Бунгача, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғин давомида КХДР олимпия терма жамоасига қарши учрашувда майдонга тушиб 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, яна бир назорат учрашувида Сурияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Ўртоқлик учрашуви. Доха, Қатар. 27 декабрь
Ўзбекистон (U23) – Қатар (U23) – 2:0.

Голлар: Акром Комилов (73), Достон Турсунов (90).
Ўзбекистон U23: Абдумавлон Абдужалилов, Акром Комилов, Достон Турсунов, Максимилиан Фомин (Жамшид Болтабоев, 46), Муҳсинжон Убайдуллаев, Отабек Шукуров, Жавоҳир Соҳибов, Жамшид Искандеров (Икром Алибоев, 70), Игорь Сергеев (Ҳусниддин Ғофуров, 66), Достон Ҳамдамов (Жалолиддин Машарипов, 70), Элдор Шомуродов.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru