Ҳакамликка ихтисослашган блог Равшан Эрматовни жаҳоннинг 2014 йилдаги 12-ҳаками деб эътироф этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-01-2015 | 23:54 ZAMIN.UZ / Спорт / 03 Январ 2015 года
884

Ҳакамликка ихтисослашган блог Равшан Эрматовни жаҳоннинг 2014 йилдаги 12-ҳаками деб эътироф этди

Ҳакамликка ихтисослашган блог Равшан Эрматовни жаҳоннинг 2014 йилдаги 12-ҳаками деб эътироф этди

Футбол ҳакамлари фаолиятини ёритиб борувчи footballrefereeing.blogspot.com блоги жаҳон ҳакамларинин 2014 йилги рейтингини тузиб чиқди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Блог 17 овоз берувчи ўртасида сўровнома ўтказган; блогда бу овоз берувчилар айнан кимлиги айтилмаган, бироқ уларнинг 15 нафари европалик экани ва улар билан йил давомида ҳамкорлик қилингани таъкидланган.

Stadion.uz’нинг ёзишича , Европа Чемпионлар лигаси финалини бошқарган голландиялик Бьорн Куперс биринчи (304 балл), ЖЧ-2014 финалини бошқарган италиялик Никола Риццоли иккинчи (243 балл) ва ЖЧ-2014да 3та ўйинда ҳакамлик қилган аргентиналик Нестор Питана учинчи (228 балл) ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон ФИФА рефериси Равшан Эрматов 83 балл тўплагани ҳолда рейтингда 12-ўринни эгаллаган. Қайд этиш жоиз, Равшан Эрматов 2014 йили Жаҳон чемпионатлари финал босқичида бошқарган ўйинлари сони бўйича футбол тарихидаги рекордни ўрнатган эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru