Месси “Барселона”дан кетмоқчи эмас » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-01-2015 | 00:04 ZAMIN.UZ / Спорт / 04 Январ 2015 года
1 248

Месси “Барселона”дан кетмоқчи эмас

Месси “Барселона”дан кетмоқчи эмас

“Барселона” футбол жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси, Европанинг бошқа гранд жамоаларидан қизиқиш бўлаётганига қарамай, Каталония клубидан кетмоқчи эмас. Бу ҳақда El Mundo Deportivo'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда .

Хусусан, ўтган мавсум Франциянинг “ПСЖ” жамоаси Мессига қизиқиш билдирганди, бироқ аргентиналик футболчига Парижга кўчиб ўтиш фикри маъқул келмаганди.

Шунингдек, Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳам Мессини ўз таркибига қўшиб олиш истагини билдирган. Маълумот учун, Мессини ўз таркибида кўрмоқчи бўлган жамоа “Барселона” ҳисобига 250 миллион евро ўтказиб қўйиши керак.

Аввалроқ, Месси “Челси”га ўтиш ҳақида ўйлаётгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган, бироқ кейинчалик футболчининг ўзи бу хабарларни рад этиб чиққанди.

Шунингдек, “Барселона” Мессини 2016 йилда сотишга тайёрлиги ҳақида ҳам ахборот пайдо бўлганди.

Фото: bleacherreport / kun

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru