Испания чемпионатида “Атлетико” “Барселона”га етиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-01-2015 | 11:08 ZAMIN.UZ / Спорт / 04 Январ 2015 года
923

Испания чемпионатида “Атлетико” “Барселона”га етиб олди

Испания чемпионатида “Атлетико” “Барселона”га етиб олди

Испания чемпионатининг 17-тур доирасида Мадриднинг “Атлетико” жамоаси “Леванте”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Тўпларни мезбонлар сафида Антуан Гризманн (18 ва 47 дақ.) ҳамда Диего Годин (82 дақ.), меҳмонлар сафида эса Нобил Ал-Зхар (62 дақ.) киритди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

“Атлетико” ушбу ғалабаси туфайли тўпланган очколар сони 38 очкога етказиб, мусобақа жадвалининг 2 ўрнида кетаётган “Барселона”га етиб олди. Чемпионат жадвалида Мадриднинг “Реал” жамоаси пешқадамлик қилмоқда.

Кейинги турда, 11 январь куни “Атлетико” меҳмонда “Барселона” билан куч синашади, “Леванте” эса ўз майдонида “Депортиво” жамоасини кутиб олади.

Кеча турнинг яна 4 ўйини ўтказилди ва қуйидаги натижалар билан якунланди:

Севилья – Сельта 1 : 0
Эльче – Вильярреал 2 : 2
Депортиво – Атлетик Б 1 : 0
Малага – Альмерия 1 : 2

Бугун яна 4та учрашув бўлиб ўтади:

Хетафе – Райо Вальекано
Валенсия – Реал
Эспаньол – Эйбар
Реал Сосьедад – Барселона

Кордоба – Гранада баҳси эса, 5 январь кунига белгиланган.

фото: footballkitnews.com / kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru