Петр Чех: Мессини яна тўхтатиб қолмоқчиман » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-01-2016 | 19:05 ZAMIN.UZ / Спорт / 01 Январ 2016 года
570

Петр Чех: Мессини яна тўхтатиб қолмоқчиман

Петр Чех: Мессини яна тўхтатиб қолмоқчиман

“Арсенал” жамоаси дарвозабони Петр Чех Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал учрашувлари доирасида Каталониянинг “Барселона” клуби билан учрашувда рақибнинг асосий ҳужумчиси Лионель Месси билан юз берадиган навбатдаги тўқнашуви ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Жорий мавсумдан “канонирлар” аъзосига айланган бу тажрибали дарвозабон “Арсенал”да бу босқичдан муваффақиятли ўтиш учун барча имконият мавжудлигини ҳам айтиб ўтган.

“Бу ажойиб. Ҳар ким ҳам Мессига қарши саккиз марта ўйнаб, биронта гол ўтказиб юбормаганман дея олмайди.

Мен яна Мессини тўхтатмоқчиман, аммо Месси гол урса ҳам, “Арсенал“ кейинги босқичга чиқса, мен бу борада хавотир олмайман.

Биз кейинги босқичга чиқа олишмизга ишонишимиз керак“, — деган Чех.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru