«Атлетико» ўз майдонида «Леванте»ни енгиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-01-2016 | 11:57 ZAMIN.UZ / Спорт / 03 Январ 2016 года
547

«Атлетико» ўз майдонида «Леванте»ни енгиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди

«Атлетико» ўз майдонида «Леванте»ни енгиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди

Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Эспаньол" ҳамда "Леванте" клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.

Учрашувнинг кўп қисмида дарвозалар дахлсиз қолиб келганига қарамай, иккинчи бўлимнинг 81-дақиқасига келиб, Томас томонидан кирититлган гол натижада майдон эгаларига кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, “Атлетико” ўз майдонида “Леванте”ни енгиб, Ла Лига мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди

Испания чемпионати, 18-тур

Атлетико – Леванте 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 81 Томас.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис, Коке (Феррейра Карраско, 62), Габи, Сауль, Гризманн, Мартинес (Томас, 73), Корреа (Вьетто, 56).
Леванте – Мариньо, Лопес, Трухильо, Феддаль, Тоньо, Мари (Камараса, 65; Марти, 83), Шуметра (Гарсия, 75), Лерма, Верса, Моралес, Гилас.
Огоҳлантиришлар: Шуметра (61), Гарсия (61), Феддаль (90), Верса (90).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru