Гвардиола Мессини сотиб олса, «Манчестер Сити»нинг таклифини қабул қилишини билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-01-2016 | 11:45 ZAMIN.UZ / Спорт / 07 Январ 2016
752

Гвардиола Мессини сотиб олса, «Манчестер Сити»нинг таклифини қабул қилишини билдирди

Гвардиола Мессини сотиб олса, «Манчестер Сити»нинг таклифини қабул қилишини билдирди

Испаниялик мураббий «Манчестер Сити» жамоасини бошқаришга тайёрлигини, бунинг учун инглизлар жамоаси «Барселона»дан Лионель Мессини сотиб олиши керак бўлишини айтиб ўтди. Бу ҳақда Daily Express нашри'га асосланиб Kun.uz хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Гвардиола ўзининг аргентиналик собиқ шогирди билан яна бирга ишламоқчи. У Мессини «Манчестер Сити» жамоасини янги босқичга олиб чиқиши мумкин бўлган футболчи сифатида баҳолаган. Айни вақтда ҳеч «Бавария» бош мураббийи ҳисобланадиган, мавсум якунида Германиядан кетишини аниқ қилган ушбу мураббий Мессини харид қилишса, «шаҳарликлар» билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Айни вақтда Гвардиоланинг хизматларига «Манчестер Сити» жамоасидан ташқари «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари қизиқиш билдиришган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru