Месси FIFA 17 симуляторининг юзи бўлмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-01-2016 | 11:57 ZAMIN.UZ / Спорт / 07 Январ 2016 года
1 261

Месси FIFA 17 симуляторининг юзи бўлмайди

Месси FIFA 17 симуляторининг юзи бўлмайди

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси FIFA17 футбол симуляторининг муқовасида бўлмайди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

L'Equipe нашрида ёзилишича, бунга сабаб Мессининг EA Sports билан шартномаси якунланмоқда ва у узайтирилмаслиги ҳақиқатга яқинроқ.

Месси 2013 йилдан бери ушбу ўйин юзи ҳисобланар эди ва у тез-тез EA Sports реклама роликларида иштирок этиб келарди.

Неймар ва Криштиану Роналду эса Pro Evolution Soccer (PES) футбол симулятори ишлаб чиқарувчиси Konami билан шартнома имзолаган ва улар EA Sports симульятори рақобатчиси Pro Evolution Soccer`нинг юзи ҳисобланишади.

Хабар қилинишича, EA Sports янги футболчи изламоқда ва кейинги йилда FIFAда Месси ўрнини "Реал"нинг колумбиялик ёш ярим ҳимоячиси Хамес Родригес эгаллаши кутилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru