ФИФА рейтинги: Ўзбекистон бир поғона юқорилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-01-2016 | 20:02 ZAMIN.UZ / Спорт / 07 Январ 2016 года
741

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон бир поғона юқорилади

   ФИФА рейтинги: Ўзбекистон бир поғона юқорилади

ФИФА томонидан терма жамоалар рейтинги маълум қилинди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси 73-ўриндан жой олди.

Ушбу кўрсаткич бўйича биз Осиё бўйича ҳам 6-ўриндамиз. Қитъадаги энг яхши натижа ҳамон Эронга тегишли бўлиб, айни вақтда 43 ўринни эгаллаб турибди. 51 ўринндаги Жанубий Корея иккинчи бўлиб турган бўлса, 53 ўриндаги Япония миллий терма жамоаси биринчи учликка якун ясаб берди.

Австралия терма жамоаси икки поғона пастлади ва энди 59 ўринда бормоқда, БАА бир поғана юқорилаган ва 64 ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоасидан кейин эса Саудия Арабистони ва Хитой ўрин олган. Эслатиб ўтамиз, бир ой муқаддам Ўзбекистон МТЖ 74-ўринда қайд этилган эди.

ФИФА рейтингидаги етакчиликларнинг ўрни ўша-ша қолган. 1494 очко жамғарган Бельгия терма жамоаси ҳамон биринчи. Аргентина иккинчи, Испания терма жамоаси учинчи ўринни эгаллаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru