Зидан: Мен «Реал»да эканман, Роналду ҳеч қаёққа кетмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-01-2016 | 23:36 ZAMIN.UZ / Спорт / 08 Январ 2016 года
666

Зидан: Мен «Реал»да эканман, Роналду ҳеч қаёққа кетмайди

Зидан: Мен «Реал»да эканман, Роналду ҳеч қаёққа кетмайди

«Реал»нинг янги бош мураббийи Зинедин Зидан жамоадаги муҳит ҳақида гапира туриб, ҳужумчи Криштиану Роналду сотилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Криштиану Роналду ҳақида
У нафақат сотилмайди, балки у жамоанинг юраги ва қалбидир. Мен шу ерда эканман, у ҳеч қаёққа кетмайди.

Жамоа ҳақида

Жамоа эътиборини бир жойга жамлаб, шуғулланишда давом этмоқда. Ҳозирча учта машғулот ўтказдик. Ҳозирча ҳаммаси мен учун ҳам, улар учун ҳам яхши кечмоқда. Таркиб борасида ҳеч нарса дея олмайман. Ҳужумкор учлик майдонга тушади, қолганини эртага кўрамиз.

Иско ва Хамес ҳақида
Улар жуда яхши ва муҳим ўйинчилар. Менинг вазифам — уларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш ва мен учун жамоа муҳим эканини таъкидлашдан иборат. Албатта, кимдир бошқасига нисбатан кўпроқ ўйнайди, аммо энг муҳими жамоа манфаати.

Ўзини танқид қилган Раймон Доменек ҳақида

Унинг ўз фикри бор. Бу нормал ҳолат. У ҳақида қандай фикрда эканимни у билади. Шу боис, Доменек ҳақида бошқа ҳеч нарса демайман.

Январь ойидаги трансферлар ҳақида
Жамоани кимдир тарк этишини истамайман. Умид қиламанки, ҳеч ким кетмайди. Шунингдек, мен янги футболчиларни сотиб олмоқчи эмасман. Сафимизда яхши футболчилар йиғилган. Ҳозирги футболчилар билан ўйнашда давом этамиз.

Ҳужумкор футболчиларнинг ҳимоядаги иштироклари ҳақида
Тўп бизда бўлмаганида, барчамиз биргаликда ҳаракат қиламиз. Икки-уч футболчининг ҳимоявий ҳаракатларда иштирок этмаслигига йўл қўйиб бўлмайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru