Мессининг “хет-триги” “Барселона”нинг йирик ғалабасини таъминлади (Видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-01-2016 | 12:39 ZAMIN.UZ / Спорт / 10 Январ 2016 года
670

Мессининг “хет-триги” “Барселона”нинг йирик ғалабасини таъминлади (Видео)

Мессининг “хет-триги” “Барселона”нинг йирик ғалабасини таъминлади (Видео)

Испания чемпионати 19-турига старт берилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Турнинг дастлабки баҳсида "Барселона" ўз майдонида "Гранада"ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди. "Каталонияликлар" етакчиси Лионель Месси мазкур ўйинда "хет-трик" қайд этган бўлса, яна битта голни Неймар ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Мазкур ғалабадан сўнг "кўк-анорлилар" очколар сонини 42 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамликни қайтариб олишди. "Гранада" 17 очко билан 17-ўринда қолиб кетди.

"Барселона" – "Гранада" - 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: Месси (8, 14, 58) – Неймар (83)
Огоҳлантиришлар: Рочина (29), Мендес (56), Ломбан (57), Дория (60), Алеиш Видаль (63)

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru