Неймар: Месси ва Роналдудан нимадир олиш керак бўлса иккисидан биттадан оёқ олардим » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-01-2016 | 00:06 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Январ 2016 года
617

Неймар: Месси ва Роналдудан нимадир олиш керак бўлса иккисидан биттадан оёқ олардим

Неймар: Месси ва Роналдудан нимадир олиш керак бўлса иккисидан биттадан оёқ олардим

ФИФАнинг Цюрихдаги штаб-квартираси ҳудудидаги журналистлар "Олтин тўп" учун номзодлари Роналду ва Мессидан кейин учинчи номзод, "Барселона" футболчиси Неймардан интервью олишди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Кучли учликка киргани ҳақида

Мен бу маросимда бу икки ажойиб, мени ҳамиша ҳайратга солган футболчилар билан бирга турганимдан жуда бахтиёрман. Умид қиламанки, бу ерган яна қайтаман. Умид қиламанки, жамоамиз ғалаба қилишда давом этади ва мен яна кучли учликка киравераман.
Ўз натижаларимдан қониқаман. Натижаларим учун Месси ва бошқа жамоадошларимга миннатдорчилик билдиришим керак.

Месси ва Роналду ҳақида

Ўйлайманки, биз ҳар биримиз алоҳида мақсадга эгамиз ва ҳар кимнинг ўз тарихи бор. Бу икки футболчи ўзига хос тарих яратган. Агар Месси ва Роналдудан нимадир олиш керак бўлса иккисидан биттадан оёқ олардим.

Месси ҳақида

Мен нафақат унинг майдондаги ҳаракатларидан, балки унинг инсонийлик фазилатларидан ҳайратга тушаман. Месси мен учун кумирдир. У 9 марта "Олтин тўп" учун номзод бўлди. Бу мен учун ажойиб ўрнак. Мен унга ўхшашга ҳаракат қиламан ва у каби рекордлар ўрнатишни мақсад қиламан. Умид қиламанки, уни такрорлай оламан.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru