Месси бешинчи марта “Олтин тўп” соҳиби бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-01-2016 | 00:18 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Январ 2016 года
1 201

Месси бешинчи марта “Олтин тўп” соҳиби бўлди

Месси бешинчи марта “Олтин тўп” соҳиби бўлди

ФИФАнинг йиллик тақдимот маросими якунига етди. Маросим сўнггида "Олтин тўп" соҳиби аниқланди. Бу ҳақда Kun.uz сайти маьлум қилди.

Бу совринга Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Неймар даъвогарлик қилганди.

Ўтказилган сўровнома натижасида Каталониянинг "Барселона" клубининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси 2015 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

ФИФА ҳамда France Football журнали ўтказган сўровномада қатнашган мураббийлар, терма жамоа сардорлари ҳамда журналистларнинг кўпчилик қисми Лионель Мессига овоз беришгани маълум бўлди.

Ғолибга "Олтин тўп"ни афсонавий футболчи Кака топширди.
Месси бешинчи марта “Олтин тўп” соҳиби бўлди

Эслатиб ўтамиз, Месси бунга қадар 2009, 2010, 2011, 2012 йилларда жаҳонда тенгсиз футболчи деб топилган эди. Энди у беш марта "Олтин тўп" соҳиби бўлган дунёдаги ягона футболчи.
Месси бешинчи марта “Олтин тўп” соҳиби бўлди

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru