Уэнделл Лиранинг голи «Йил голи» деб топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-01-2016 | 09:43 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Январ 2016 года
1 168

Уэнделл Лиранинг голи «Йил голи» деб топилди

Уэнделл Лиранинг голи «Йил голи» деб топилди

Цюрихда бўлиб ўтган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида «Олтин тўп» ўз соҳибига топширилишидан олдин ўтган йилнинг энг чиройли голи аниқланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Сўровнома натижаларига кўра, Бразилиянинг «Гоянесиа» футбол клуби собиқ ҳужумчиси Уэнделл Лиранинг Бразилия чемпионати доирасида «Атлетико-ГО» дарвозасига урган голи «Йил голи» сифатида эълон қилинди.

Ғолибга ФИФА томонидан Ференц Пушкаш мукофоти топширилди.
Уэнделл Лира мазкур голни 2015 йилнинг 11 март кунида ўтган учрашувда қайчи услубида рақиб дарвозасига йўллаган.

Эслатиб ўтамиз, «Йилнинг энг яхши голи» мақомига Лиранинг голидан ташқари, Лионель Мессининг «Атлетик Бильбао» дарвозасига ва Римнинг «Рома» клуби вакили Алессандро Флоренцининг «Барселона» дарвозасига урган голлари ҳам даъвогарлик қилганди.

Бу голларга овоз бериш жараёнида 1,6 миллион нафардан ортиқ мухлис иштирок этган. Уларнинг 46,7 фоизи Лиранинг голи учун, 33,3 фоизи Мессининг, 7,1 фоизи Флоренцининг голи учун овоз берган.

Лионель Мессининг «Атлетик Бильбао»га урган голи

Алессандро Флоренцининг «Барселона»га урган голи

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru