Альваро Гонсалес: Месси мени «ярамас» деб атади, мен уни «пакана» дедим » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-01-2016 | 00:21 ZAMIN.UZ / Спорт / 15 Январ 2016 года
633

Альваро Гонсалес: Месси мени «ярамас» деб атади, мен уни «пакана» дедим

Альваро Гонсалес: Месси мени «ярамас» деб атади, мен уни «пакана» дедим

"Эспаньол" клуби ҳимоячиси Альваро Гонсалес Испания Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган учрашувда "Барселона" ҳужумчиси Лионел Месси билан ўртасидаги тўқнашув ҳақида гапириб ўтди.

"Лео ўйин давомида мени танқид қила бошлади. Баъзи пайтларда мен унга жавоб қайтариб турдим. У мени "ярамас" деди, жавобига мен уни "пакана" деб айтдим. Биз иккимиз бу гапларга рози бўлиб, кулишдик-да, бу вазиятни унутиб юбордик.

Пашшадан фил ясаш шартмас. Майдонда бундай воқеалар кўп рўй беради. Бу воқеалар майдонда қолгани яхши", - дейди Гонсалес.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru