Испания кубоги. «Барселона» чорак финал тақдирини ҳал қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-01-2015 | 10:57 ZAMIN.UZ / Спорт / 09 Январ 2015 года
1 025

Испания кубоги. «Барселона» чорак финал тақдирини ҳал қилди

Испания кубоги. «Барселона» чорак финал тақдирини ҳал қилди

"Барселона" сўнгги кунларда ўзи атрофида "болалаб" кетган гап-сўзларга бироз бўлса-да барҳам бериш учун "Эльче" устидан ишончли ғалаба қозониши шарт эди. Каталонияликлар буни уддалашди.

Ҳужум чизиғи ўз ишини аъло даражада бажарди. Неймар (2та), Суарес ва Месси ўз ҳисобларига гол ёзишдан ташқари, керакли пайтда ассистентлик вазифасини ҳам яхши бажаришди.

"Барселона" Испания кубоги нимчорак финалининг дастлабки ўйинида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва амалда чорак финал тақдирини ҳал қилиб қўйди. Чорак финалда улар "Реал" - "Атлетико" жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келадилар.

Испания кубоги, нимчорак финал, дастлабки ўйин
"БАРСЕЛОНА" – "ЭЛЬЧЕ" - 5:0
Голлар: 1:0 – 34 Неймар, 2:0 – 39 Суарес, 3:0 – 45, пенальти Месси, 4:0 – 55 Альба, 5:0 – 59 Неймар.
Барселона – тер Штеген, Дани Алвес, Бартра, Пике (Сампер, 75), Альба (Адриано, 60), Роберто, Маскерано, Ракитич, Неймар (Педро, 66), Суарес, Месси.
Эльче – Титонь, Ломбан, Альбакар, Пелегрин, Сисма (Фрагапане, 72), Суарес, Фажр, Роко, Пашалич, Коро (Жонатас, 57), Эррера (Ньигес, 63).
Огоҳлантиришлар: Суарес (42), Роко (44), Пелегрин (77).

Манба ва фото: www.stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru