«Атлетико» президенти: Агар «Реал» ғалаба қозонганда... » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-01-2015 | 23:14 ZAMIN.UZ / Спорт / 09 Январ 2015 года
873

«Атлетико» президенти: Агар «Реал» ғалаба қозонганда...

«Атлетико» президенти: Агар «Реал» ғалаба қозонганда...

«Атлетико» президенти Энрике Сересо Испания кубоги 1/8 финалида «Реал» устидан қозоилган ғалабадан сўнг (2:0) ўз футболчиларини ҳимоя қилиб чиқди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.

Агар «Реал» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлганида, Марсело «Атлетико»ни курашга чанқоқ ва Европада энг кучли жамоалардан бири бўлган ажойиб жамоа деб тарифлаган бўлар эди.

Хамес Родригес эса, «Атлетико»ни енгиш жуда қийин бўлганини, чунки бу жамоа ҳеч кимга ўхшамай курашишини таъкидлаган бўлар эди. Қўшимчасига, «Реал» қийналиб ғалаба қозонганини айтар эди.

Серхио Рамос эса, Примера - жуда кучли чемпионат эканлиги, унга бу ерда ўйнаш ёқишини мамнуният билан таъкидлаган бўлар эди, - дейди Сересо.

Фото: Stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru