Миржалол Қосимов: «Шогирдларимнинг кучига ишонаман» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-01-2015 | 23:22 ZAMIN.UZ / Спорт / 09 Январ 2015 года
1 008

Миржалол Қосимов: «Шогирдларимнинг кучига ишонаман»

Миржалол Қосимов: «Шогирдларимнинг кучига ишонаман»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов бугун ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этди, деб хабар бермоқда Stadion.uz. Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз эрта КХДРга қарши майдонга тушади.

"Биз ушбу мусобақага узоқ вақт давомида тайёргарлик кўрдик. Биринчи ўйин ҳамиша қийин бўлади. Боз устига, КХДР каби жамоаларга қарши ўйин икки карра қийин бўлади. Бу жамоа иккинчи рақам остида ўйнаб, рақини қарши ҳужумда ушлашга ҳаракат қилади.

Шимолий Кореянинг ёпиқ ўйинига тайёр бўлишимиз керак. Улар ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Рақибнинг кучига қарамасдан, мен ўз шогирдларимга ишонаман. Биз КХДРни мағлуб эта оламиз.

Терма жамоамиз ҳақида гапирадиган бўлсам, таркибда тажрибали ва ёш футболчилар жам бўлишган. Тажриба ва иқтидор керакли натижага эришиш учун бизга ёрдам беради, деб ўйлайман.

Ҳа, тўрт йил аввал биз ярим финалгача етиб боргандик, лекин энди у тарих. Албатта, биз мусобақада муваффақиятга эришишни истаймиз. Олдимизга юқори вазифалар қўйилган. Мураббийлар штаби ва Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари мақсадга эришиш учун қўлдан келган барча ишни қилади", - дейди Миржалол Қосимов.

Фото: Stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: afcasiancup

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru