Осиё кубоги-2015. Мусобақани ғалаба билан бошладик! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-01-2015 | 15:50 ZAMIN.UZ / Спорт / 10 Январ 2015 года
907

Осиё кубоги-2015. Мусобақани ғалаба билан бошладик!

Осиё кубоги-2015. Мусобақани ғалаба билан бошладик!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогини ғалаба билан бошлади. Терма жамоамиз Шимолий Кореяни минимал ҳисобда мағлуб этди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.

Биринчи бўлимда хавфли вазиятлар унчалик кўп юзага келмади. Кападзенинг зарбаси дарвоза устунига теккан бўлса, Турсунов томонидан берилган зарбани кореялик посбон бартарф этди.


Иккинчи бўлимда хавфли вазиятлар сони ошди. Қосимов шогирдлари учрашувдаги голни 62-дақиқада қарши ҳужум натижасида киритишди. Сервер чап қанотдан чиройли узатма билан тўпни Сергеевнинг бошига қўндирди. Игорь 12 метрлардан бош билан дарвозани ишғол қилди!

Шундан сўнг ўйин анча очилиб кетди. Жамоамиз кетма-кет бир нечта имкониятларга эга бўлди. Аммо улардан фойдаланишда футболчиларимиз оқсашди. КХДР эса сўнгги сонияда ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди. Бурчакдан етказилган тўпга кореялик ҳужумчи бош билан зарба берди. Тўсин остига кираётган тўпни Игнат қайтарди!

Осиё кубоги, "В" гуруҳи, 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН - КХДР - 1:0 (0:0)
Гол: Игорь Сергеев (62)
Огоҳлантиришлар: Акмал Шораҳмедов (86) — Ри Йонг Жик (80)
Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 23.Акмал Шораҳмедов, 18.Тимур Кападзе, 17.Санжар Турсунов (Жамшид Искандеров 90+3), 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов (Сардор Рашидов 72), 8.Сервер Жепаров, 11.Игорь Сергеев (Баҳодир Насимов 88).
КХДР: 1.Ри Мёнг Гук, 3.Жанг Чонг Хёк, 4.Жонг Кванг Ик, 15.Жанг Кук Чол, 16.Чо Жонг Хёк, 19.Ри Ёнг Ги, 9.Пак Сонг Чол, 11.Жонг Ил Гван, 19.Ри Йонг Жик, 10.Пак Кванг Рёнг, 17.Со Хёнг Ук

Фото: Stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: afcasiancup

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru