Бош мураббий Луис Энрике Мессини хафа қилгани учун “Барселона”дан ҳайдаб юборилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-01-2015 | 21:39 ZAMIN.UZ / Спорт / 10 Январ 2015 года
904

Бош мураббий Луис Энрике Мессини хафа қилгани учун “Барселона”дан ҳайдаб юборилади

Бош мураббий Луис Энрике Мессини хафа қилгани учун “Барселона”дан ҳайдаб юборилади

“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике 18 турда “Атлетико” билан ўтказиладиган ўйиндан кейин, ўз ўрнини бўшатиб қўяди. Бу ҳақида Маrcа нашрига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
8 январь куни Испания Кубоги доирасида “Барселона” “Эльче”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган ўйиндан кейин, Лионель Месси “кўк-анорранглилар” президенти Жозеп Бартомеу билан учрашув ўтказган ҳамда президентдан жамоа бошқарувида ўзгаришлар ўтказишни сўраган. У ўзи билан ёмон муносабатда бўлаётган бош мураббий Луис Энрике ва унинг ёрдамчилари, шунингдек, жамоа шифокорларини ишдан бўшатишни талаб қилган. Бош мураббий ўрнига эса, жамоада муқаддам ишлаб кетган Франк Райкардни қайтаришни таклиф қилган.

Бартомеу эса, бу можароли вазиятда Месси томонида туришини, Луис Энрике жамоадан бўшатилиши бўйича аниқ қарорга келганини маълум қилган.

Демак, 11 январь оқшомида “Атлетико”га қарши ўтадиган ўйин Луис Энрикенинг “Барселона” мураббийлигидаги сўнгги ўйини бўлади.

Фото: vk.com / kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru