Миржалол Қосимов: «No English, only Uzbek language» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-01-2015 | 10:16 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Январ 2015 года
1 203

Миржалол Қосимов: «No English, only Uzbek language»

Миржалол Қосимов: «No English, only Uzbek language»

"Спортс Сеул" мухбири бугун Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовдан интервью олишга келди. Мельбурндаги "Лейк Сайд стедиум" ўйингоҳида машғулотларни тугатиб, сигарет чекиб турган ҳолатида терма жамоамиз бош мураббийи корейс нашрига интервью бергиси келмаган.

Корейс нашри ёзишича, Миржалол Қосимов: "No English, only Uzbek language", деган ва таржимон орқали "Инглиз тилини билмайман. Шунинг учун ўзбек тилида савол берсангиз майли", дебди.

"Спортс Сеул" давом этиб шундай ёзади: "Ўз вақтида Россия чемпионатида тўп сурган Миржалол Қосимов Ўзбекистоннинг "Хонг Мюн Бо"си ҳисобланади. Биз унинг инглиз тилини билмаслиги ҳақиқатдан узоқлигини биламиз. Миржалол Қосимовнинг 2013 йил 11 июнь куни Сеулда ўтган ЖЧ саралаш ўйинига келганидаги ҳолатини яхши эслаймиз. Ўшанда у талаффузи яхши бўлмаса-да, ўз фикрларини инглиз тилида тўлиқ билдира олган эди. Бизнингча, ўзини камтар тутиб, жимгина машғулот ўтказиш учун шундай деган бўлиши мумкин. Шу вақтгача Миржалол Қосимов бизнинг терма жамоа ҳақида фикр билдиришдан ўзини тийиб, "Korea good team " ("Корея яхши жамоа") дея қисқа фикр билдириш билан чекланяпти. Биз Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотларини кузатишга муваффақ бўлдик. Футболчилар кайфиятлари яхши ҳолатда машқ қилишди. 6га 6га тарзида мини-ўйин ҳам қилишди. 45 ёшли бош мураббий ҳам футболчилар билан югуриб, тер тўкяпти. Ҳозирда кимгадир "Жанубий Корея-Ўзбекистон ўйинида ким ғалаба қозонади?", дея савол берилса, кўпчилик "Табиийки, Жанубий Корея", дея жавоб бериши тайин. Лекин сўнгги тўқнашувларда Ўзбекистон терма жамоаси бизнинг терма жамоа билан тенгма-тенг ўйнаганлигини эътибордан соқит қилиш ярамайди".

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба ва фото: www.stadion.uz.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru