«Барселона» ФИФА санкцияси даврида ҳам футболчи сотиб олиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-01-2015 | 10:29 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Январ 2015 года
798

«Барселона» ФИФА санкцияси даврида ҳам футболчи сотиб олиши мумкин

«Барселона» ФИФА санкцияси даврида ҳам футболчи сотиб олиши мумкин

«Барселона» клуби ФИФА тақиқи вақтида ҳам футболчи қўшиб олиши мумкин, дея хабар беради El Mundo Deportivo.

Албатта, каталонияликлар бирмунча чекловларга мажбур: клуб футболчилар билан шартнома имзолаши мумкин, аммо янги футболчилар 2016 йилнинг 1 январигача жамоа таркибида майдонга туша олмайдилар. Бунда футболчилар санкция даври тугагунча аввалги клубларида ўйнашни давом этишлари мумкин.

Воқеаларнинг яна бир варианти - «Барса» футболчиларни сотиб олиши, уларга маош бериши ва машғулотларида шуғуллантириши мумкин. Аммо майдонга тушира олмайдилар. Аммо бу вариант катлонияликларни қизиқтирмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона»га икки мавсум давомида янги футболчиларни қўшиб олиш тақиқланган. Санкция 2016 йилнинг январигача амал қилади.

Манба: www.Stadion.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru