Ули Штикиле: «Плей-оффдаги ҳар бир ўйин қизиқарли бўлади» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-01-2015 | 14:05 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Январ 2015 года
714

Ули Штикиле: «Плей-оффдаги ҳар бир ўйин қизиқарли бўлади»

Ули Штикиле: «Плей-оффдаги ҳар бир ўйин қизиқарли бўлади»

Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике ҳамда терма жамоа ҳужумчиси Сон Хен Мин иштирок этишди.

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике ўз жамоасини мусобақада тўхтаб қолиш нияти йўқ эканини айтиб ўтди.

«Плей-оффнинг барча ўйини қизиқарли кечади. Биз Осиё Кубоги баҳсларининг ярмига келди. Бу ёғига тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ ва биз турнирда ғалаба қозониш учун охиригача курашамиз. Биз Австралияга айнан шундай мақсадда келганмиз», - дейди Штилике.

«Ўзбекистон гуруҳ босқичида совға кўрсатди ва плей-оффга чиқди. Улар эртага аввалги ўйинларини ўтказган стадионда яна ўйнашади. Бу Ўзбекистон терма жамоасига кичик устунлик бериши мумкин», - дея қўшимча қилди мураббий.

«Рақиб ўз ўйинига истаганича ўзгартиришлар киритиши мумкин. Биз эса ўзимиз ҳақимизда ўйлашимиз керак. Муҳими бизнинг футболчилар майдонда қандай ўйнашлари. Биз профессионаллармиз. Ҳар бир футболчи майдондаги ҳатти-ҳаракатини етарлича баҳолай олиши ва керак пайтда муҳим қарор қабул қилиши лозим».

«Таркибимиз анча янгиланди. Жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчилардан кўпчилик ҳозирги таркибимизда йўқ. Биз янги ва ёш жамоа шакллантирмоқчимиз. Эртага Ўзбекистонга қарши гуруҳ босқичида Уммон ва Австралия терма жамоаларига қарши кўрсатган ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз», - деди Штилике

Манба: www.Stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: afcasiancup

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru