Хитойлик миллиардер «Атлетико»нинг 20 фоиз акциясини сотиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-01-2015 | 14:53 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Январ 2015 года
783

Хитойлик миллиардер «Атлетико»нинг 20 фоиз акциясини сотиб олди

Хитойлик миллиардер «Атлетико»нинг 20 фоиз акциясини сотиб олди

Хитойлик миллиардер, «Далянь Ванда» инвестиция компанияси хўжайини - Ван Цзяньлинь «Атлетико»нинг 20 фоиз акциясини 52 млн. доллар эвазига сотиб олди.

Келишув шартларига кўра, клуб Хитойда учта футбол академияси очади, бир нечта лойиҳаларга ҳомийлик қилади ва бу йилда Хитой бўйлаб турне ўтказади.

«Атлетико» ва «Далянь Ванда» биргаликда Мадрид марказида 34 миллион долларга ёшлар маркази тузади, шунингдек, Хитойда ўсмирлари футболини қўллайди.

Бу лойиҳага кўра, 2017 йилда Испанияда келажакка умид берадиган 180та хитойлик ўсмир футболчи таҳсил ола бошлайди.

Манба: www.Stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru