Сергеев ва Шодиевнинг голлари Осиё Кубоги-2015нинг энг чиройли голлари қаторига кирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-01-2015 | 22:49 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Январ 2015 года
891

Сергеев ва Шодиевнинг голлари Осиё Кубоги-2015нинг энг чиройли голлари қаторига кирди

Сергеев ва Шодиевнинг голлари Осиё Кубоги-2015нинг энг чиройли голлари қаторига кирди

Футбол бўйича 2015 йилги Осиё Кубоги ташкилотчилари мусобақа гуруҳ босқичининг энг чиройли голлари тўпламини тайёрлашди. Рейтинг кўринишида эмас, балки учрашувлар кетма-кетлиги бўйича сараланган голлар тўпламини YouTube’да томоша қилиш мумкин.

Мусобақа ташкилотчилари “В” гуруҳи 1-тури доирасидаги Ўзбекистон – Шимолий Корея (1:0) учрашувида ҳужумчи Игорь Сергеев, шунингдек, 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Саудия Арабистони (3:1) учрашувида ҳужумчи Воҳид Шодиев томонидан урилган голлар тўплам учун танлаб олишган.

Қайд этиш жоиз, ҳар иккала ҳолатда тўп бош билан киритилган – Игорь Сергеевнинг голига миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров ҳаммуаллифлик қилган бўлса, Шодиевга тўпни ўнг қанот ҳимоячиси Шавкат Муллажонов етказиб берган эди.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru