Испания кубоги. «Барселона» минимал ҳисобда «Атлетико»ни мағлуб этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-01-2015 | 09:53 ZAMIN.UZ / Спорт / 22 Январ 2015 года
782

Испания кубоги. «Барселона» минимал ҳисобда «Атлетико»ни мағлуб этди

Испания кубоги. «Барселона» минимал ҳисобда «Атлетико»ни мағлуб этди

Испания кубогининг чорак финалидан ўрин олган дастлабки учрашувда "Барселона" ўз майдонида "Атлетико" устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Кубок баҳси бўлгани учун жамоалар асосий эътиборни ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юбормасликка қаратишди. Ўйинда кўп вазиятлар юзага келмади. Каталонияликлар ҳар иккала бўлимда иккитадан хавфли вазиятни юзага келтиришди ва улардан биттасини голга айлантиришди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Бускетсга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида "Атлетико" дарвозасига пенальти белгиланди. Лионелнинг 11 метрли нуқтадан йўллаган зарбасини мадридликлар дарвозабони Ян Облак қайтарди, аммо Мессининг ўзи қайтган тўпни дарвозага йўллади.

"Барселона" ишончли ҳисобда ғалаба қозона олмади, аммо улар ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. Жавоб ўйинида ҳам тўп назорати Энрике шогирдлари томонида бўлишини инобатга олсак, бугунги натижа уларни қаноатлантирган бўлса ажаб эмас. Жавоб ўйини эса бир ҳафтадан кейин "Висенте Кальдерон" стадионида бўлиб ўтади.

Испания кубоги, чорак финал, дастлабки ўйинлар
Барселона – Атлетико 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 85 Месси.
Ноаниқ пенальти: Месси (85)
Барселона – тер Стеген, Дани Алвес, Бускетс, Пике, Альба, Иньеста (Бартра, 88), Маскерано, Ракитич (Хави, 77), Неймар, Месси, Суарес.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра, Суарес, Габи (Хименес, 87), Коке, Туран, Гризманн (Гарсия, 66), Торрес (Манджукич, 46).
Огоҳлантиришлар: Хуанфран (45), Суарес (78), Маскерано (80), Манджукич (82), Габи (84), Годин (90).

Вильярреал – Хетафе 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 85 Сориано.
Вильярреал – Асенхо, Рукавина, Паулиста, Коста, Дорадо, Тригерос, Пина (Сориано, 57), Черышев, Марио Гаспар (Гомес, 57), дос Сантос (Вьетто, 72), Морено.
Хетафе – Лопес, Веласкес, Вигарай, Арройо, Эскудеро, Фелип, Родригес, Саммир (Лаго, 80), Инестроса, Йода (Сарабия, 76), Buendía (Кастро, 69).
Огоҳлантиришлар: Фелип (42), Родригес (43).

Малага – Атлетик 0:0
Малага – Очоа, Анхелери, Росалес, Велигтон, Бока, Саму (Луис Альберто, 82), Аньор (Тиссоне, 65), Орта (Кастильехо, 73), Ресио, Амрабат, Хуанми.
Атлетик – Эррерин, Рико, Гурпеги, Лапорт, Баленсиага, Гомес (Сусаета, 59), Итурраспе, Лопес (Акече, 84), Де Маркос, Муниаин, Уильямс (Адурис, 78).
Огоҳлантиришлар: Лапорт (55), Ресио (62), Велигтон (81).

Манба: www.stadion.uz.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru