Осиё кубоги-2015. Австралия ярим финалга чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-01-2015 | 20:05 ZAMIN.UZ / Спорт / 22 Январ 2015 года
1 277

Осиё кубоги-2015. Австралия ярим финалга чиқди

Осиё кубоги-2015. Австралия ярим финалга чиқди

Осиё кубоги-2015 мезбони Австралия терма жамоаси ҳам ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Улар чорак финалда Хитой терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Биз билан бир гуруҳда ўйнаган хитойликлар рақиб босимига бир бўлим давомида дош бера олишди. Иккинчи бўлимда Тим Кэйхилл томонидан киритилган бир-биридан чиройли иккита голлар "соккеруз"га ғалабани тақдим этди. Кэйхилл дастлаб чалқанча услубда зарба билан дарвозани ишғол қилган бўлса, иккинчи голда бош билан яхши ўйнади.

Австралия ярим финалда Япония-БАА ўйини ғолибига қарши майдонга чиқади.

Осиё кубоги-2015. Чорак финал
ХИТОЙ - АВСТРАЛИЯ - 0:2
Голлар: Тим Кэйхил (47, 65)

Манба: www.stadion.uz.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru