Сон Хеунг Мин: «Ча Ду Ри ва Ким Жин Су тайёрлаган «овқат»га «қошиқ»ни ботирдим, холос» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-01-2015 | 20:09 ZAMIN.UZ / Спорт / 22 Январ 2015 года
673

Сон Хеунг Мин: «Ча Ду Ри ва Ким Жин Су тайёрлаган «овқат»га «қошиқ»ни ботирдим, холос»

Сон Хеунг Мин: «Ча Ду Ри ва Ким Жин Су тайёрлаган «овқат»га «қошиқ»ни ботирдим, холос»

Бугун терма жамоамиз дарвозасига 2та тўп киритган Сон Хеунг Мин ўйиндан кейин хурсандчилигини яшира олмади. Корейс ОАВларига ўйин ҳақидаги фикрларини билдираркан:

«Бугун Ча Ду Ри ажойиб ўйин ўтказди. У бемалол суянадиган тоғам. У терма жамоадаги фаолиятини якунлаш ниятини билдирганида жамоадошларимиз билан унга ажойиб совға ҳадя этишни ўйлагандик. Бу совға Осиё Кубоги бўлади. Шу совғага яқинлашганимиздан мамнунман», - дея сўз бошлади. «Бугун қўшимча бўлим белгилангач, мен ҳужумчи сифатида ҳаракатлана бошладим. Шунда Ча Ду Ри менга ҳадеб қуруқдан-қуруқ югуравермасдан кучни сақлашни ва вазият келишини кутишни айтди. Бугун 2та гол киритган бўлсам-да, рости, иккала голни ҳам жамоадошларим яратишди. Мен ўзимни тайёр овқатга қошиқни тиққандек ҳис қиляпман. Биринчи голда Ким Жин Су ёнимда ҳеч ким йўқлигини кўриб, тўғрилаб берди. Иккичи голда Ча Ду Ри менга заргарона тўп узатди. Бундай вазиятда гол уролмаслик мумкин эмасди. Биз руҳий босим остида эдик. Буни атрофдаги одамлар яратишди. Мен шундай ҳолатда ҳам қўлимдан келганча жамоамга фойдам текканидан хурсандман», - деди Германиянинг «Байер» клуби аъзоси бўлган Сон Хеунг Мин.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru