Ким Жин Ҳён: «Суякларим синиб кетса ҳам «қуруқ» сериямни давом эттиравераман» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-01-2015 | 20:10 ZAMIN.UZ / Спорт / 22 Январ 2015 года
540

Ким Жин Ҳён: «Суякларим синиб кетса ҳам «қуруқ» сериямни давом эттиравераман»

Ким Жин Ҳён: «Суякларим синиб кетса ҳам «қуруқ» сериямни давом эттиравераман»

Жанубий Корея терма жамоаси дарвозабони Ким Жин Ҳён ҳали турнир давомида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Бугун Ўзбекистон билан ўйиндан кейин корейслар дарвозабони ўз Ватанидан келган ОАВ ҳодимларига фикрларини айтиб ўтди. Айтиш керакки, дарвозабон бугун жароҳат олган ва ўнг оёғи анча ачинарли ҳолатда эди.

"Ҳа, менда жароҳат бор. Тиббий кўрик натижаларидан қатъий назар майдонга тушишни истайман", - дея сўз бошлади Ким Жин Ҳён. "4-рақамли футболчи (Сардор Рашидов) мен билан яккама-якка вазиятга чиқиб келаётганида тўқнашувда жароҳат олдим. Ҳакам ҳуштак чалмади. Ён ҳакамнинг ҳам байроқчани кўтармаганини кўргач, жароҳат олсам ҳам майли, дарвозамизга гол кирмасин дея таваккал олдинга чиқдим. Ўша вазиятда дарвозамизни ишғол қилишганида ўйин қандай давом этишини тасаввур ҳам қилолмайман. Бундан кейин суякларим синиб кетса ҳам «қуруқ» серияни давом эттириш ниятидаман. Бугун ўйин олдидан бироз пенальтилар сериясига ҳам тайёргарлик кўргандик. Лекин ўйиндан олдин бош мураббийимиз пенальтилар сериясигача ғалаба қозонишга ишонаётганлигини айтди. Ўзбекистон хужумда яхши ўйнади. Бизни қамал ҳолатига олиб келган вазиятлар бўлди. Аммо биз қийин ҳолатдан чиқиб кета олдик", - деди Ким Жин Ҳён.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru