Рози Шенайшил: "Ярим финалда барча жамоаларнинг имконияти бир хил" » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-01-2015 | 11:35 ZAMIN.UZ / Спорт / 24 Январ 2015 года
653

Рози Шенайшил: "Ярим финалда барча жамоаларнинг имконияти бир хил"

Рози Шенайшил: "Ярим финалда барча жамоаларнинг имконияти бир хил"

Ироқ терма жамоаси бош мураббийи Рози Шенайшил Осиё кубоги чорак финалида Эрон терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:3, пен - 7:6) фикрларини билдирди.

"Юнус Маҳмуд бугун жуда ажойиб ўйин кўрсатди. Жамоамиз ёш, шунинг учун етакчимиздан мамнунмиз. У рақиблари ёмон кўрадиган ва жамоадошлари эса севадиган ўйинчи.

Матбуотда уни ўйнатиш-ўйнатмаслик ҳақида баҳслар бўлди, уларга қулоқ солмадим. Мен унинг ҳолатини машғулот вақтида билиб олганман.

Унга барча яхши тилакларимни билдираман, у юлдуз ва Ироқ учун жуда муҳим футболчи.

Менимча, қизил карточка рақиб ўйинчиларининг концентрацияни йўқотганлигини билдирди. Эрон терма жамоасини жуда ҳурмат қиламан, аммо улар жуда катта босимда бўлдилар.

Эндиги мақсадимиз - тезроқ тикланиш. Биз тўрт бўлим ўйнадик ва ҳозир энг асосийси яримфинал ўйинигача тикланиш. Менимча, Корея ва Австралия мусобақада ғолиб чиқиши мумкин бўлган терма жамоалардир. Аммо яримфиналдаги барча тўрт терма жамоа бир хил имкониятга эга. Чорак финал босқичи умуман бошқача.

Жанубий Корея билан кўп учрашганмиз, уларга қарши учрашувларда кўп яхши натижаларга эришганмиз", - дейди Шенайшил.

Манба: www.Stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru