Лукас Силва: «Реал»га ўтишим — орзунинг рўёбга чиқиши» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-01-2015 | 13:21 ZAMIN.UZ / Спорт / 24 Январ 2015
722

Лукас Силва: «Реал»га ўтишим — орзунинг рўёбга чиқиши»

Лукас Силва: «Реал»га ўтишим — орзунинг рўёбга чиқиши»

"Реал"нинг янги футболчиси Лукас Силва Қироллик клубига ўтгани ҳақида ўз фикрларини баён қилди.

"Реал"да тўп суриш – футболчи учун ҳаётидаги энг катта имконият ва орзунинг рўёбга чиқишидир. "Крузейро"даги фаолиятим давомида ҳаётимда кўп ўзгариш юз берди. Бутун дунё менинг ким эканимни, нимага қодир эканимни ва клубга бўлган муносабатимдан воқиф бўлди.

Қўлга киритилган совринлар ўйинчи сифатида ўсишимга ёрдам берди. Марсело Оливейра эса мени кучли футболчига айланишимга ёрдам берди", - дея championat.com Marca нашрига таяниб Лукас Силва фикрларини келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Силва "Реал" билан 2020 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Манба: www.Stadion.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru