Осиё кубоги-2015. Энди фақат Эрматовга мухлислик қиламиз » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-01-2015 | 09:52 ZAMIN.UZ / Спорт / 25 Январ 2015 года
1 400

Осиё кубоги-2015. Энди фақат Эрматовга мухлислик қиламиз

Осиё кубоги-2015. Энди фақат Эрматовга мухлислик қиламиз

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 27 январь куни 33000 томошабинга мўлжалланган Ньюкаслдаги «Newcastle Stadium» стадионида бўлиб ўтадиган Австралия-БАА терма жамоалари ўртасидаги ярим финал ўйинни бошқариб борадиган бўлди.

Эслатиб ўтаман, бунгача Равшан Эрматов Осиё кубогининг очилиш ўйинини — “А” гуруҳи вакиллари бўлган Австралия-Кувайт (ҳисоб: 4-1, 2та сариқ карточка кўрсатган), "С" гуруҳидан ўрин олган Қатар-Эрон (ҳисоб: 0-1, 2та сариқ карточка кўрсатган) 2-тур ўйинини ва "D" гуруҳидаги Япония ва Иордания (ҳисоб: 2-0, 4та сариқ карточка кўрсатган) терма жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи 3-тур ўйинни бошқариб борганди.

Ўзбекистонлик мухлисларининг нигоҳи яна бир бора Австралия томонларга, аниқроғи Ньюкасл шаҳрига қаратилган бўлса ажаб эмас. Чунки, ҳамюртимиз ярим финал учрашувни айнан ушбу стадионда ўтказади.

Расмий номи: Ньюкасл, Янги Жанубий Уэльс.
Стадион номи: «Newcastle Stadium».
Сиғими: 33000.
Очилган йили: 1970 йил 10 апрель.

Ушбу стадионда иккита гуруҳ босқич ўйини бўлиб ўтди.

1-тур, 12 январь, 2015. “D” гуруҳи Япония - Фаластин (4-0)
3-тур, 17 январь, 2015. “А” гуруҳи Уммон - Кувайт (1-0)

30 январь кунги 3-ўрин учун учрашуви ҳам ушбу стадионда бўлиб ўтишини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Шунингдек, Равшан Эрматов Осиё кубоги финал босқичида саккизта учрашувини ўтказиши билан бошқа ҳакамлардан ажралиб турибди. Сешанба кунги ўйин ҳамюртимиз учун қитъа чемпонатларидаги 9-ўйин бўлади.

2004 йил. Хитой. БАА-Ж.Корея (23 июль).
2011 йил. Қатар. Ироқ-Эрон (11 январь), С.Арабистони-Япония (17 январь) — гуруҳ ўйинлари, Эрон-Ж.Корея (чорак финал, 22 январь), Япония-Австралия (финал, 29 январь).

Ҳамюртимизга мухлислик қилишни давом этамиз ва Осиё кубоги-2015 финалини бошқаришни ҳам тилаб қоламиз.

P/S. Мусобақа ташкилотчилари Австралия терма жамоасини «А» гуруҳида фақат 1-ўринни эгаллайди, дея ҳаддан ташқари ўзларига ишонишганми, у ёғини билмадим-у, лекин улар гуруҳда 2-ўринни олиб, мана шу кичик стадионда мезбон жамоа – Австралиянинг ярим финалда ўйнашини хаёлигаям келтирмагани, қизиқ ҳолат. Бу эса мусобақа ташкилотчилари учун катта муаммога айлангани бор гап. Сабабини эса барчангиз билсангиз керак, албатта.

Абдумажид Қодиров тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru