Тимур Кападзенинг хайрлашув учрашуви Тошкентда ўтказилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-01-2015 | 21:48 ZAMIN.UZ / Спорт / 27 Январ 2015 года
788

Тимур Кападзенинг хайрлашув учрашуви Тошкентда ўтказилади

Тимур Кападзенинг хайрлашув учрашуви Тошкентда ўтказилади

26 январь куни Спорт каналида “Футбол шарҳи” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга чиқди. Кўрсатувнинг ушбу сонида айни пайтда Австралияда давом этаётган Осиё Кубоги-2015 турниридаги иштирокини муддатидан аввал якунлаб қайтган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов меҳмон бўлди. У ўз қўл остидаги терма жамоа аъзоларидан бири Тимур Кападзенинг терма жамоаги фаолиятини тугатиши ҳақидаги қарорига ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Тимур ўзбек футболи тарихига кирди. У миллий терма жамоамиз учун ўйин ўтказиш бўйича энг яхши кўрсаткичга эришган, унинг ҳисобида 119та ўйин бор. Биз уни ҳурмат қилишимиз керак, унинг терма жамоага кўп бора ёрдами асқотган. Биз Тошкентда унинг учун хайрлашув учрашуви ўтказиб берамиз”, – дейди Миржалол Қосимов.

Маълумот учун, ўтган йилнинг май ойида пойтахтдаги “ЖАР” ўйингоҳида терма жамоанинг бира тўла уч нафар футболчиси – Максим Шацких, Улуғбек бақоев ва Виктор Карпенко каби футболчилар учун хайрлашув учрашуви ташкиллаштирилган эди.
Манба: stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru