Австралия финалда! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-01-2015 | 21:56 ZAMIN.UZ / Спорт / 27 Январ 2015 года
709

Австралия финалда!

Австралия финалда!

Ушбу учрашувни Австралия терма жамоаси фаол бошлади ва дастлабки 4 дақиқада икки марта бурчак тўпи тепди. Уларнинг биринчиси гол билан тугади. Сейсбери бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага киритиб, ҳисобни очди.

10- дақиқада амирликлар футболчилари ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди, Санқур ўнг қанотдан жуда яхши ҳужум уюштирда жарима майдончаси ичидаги Аҳмад Ҳалилга узатди, Аҳмад тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. Аммо гол бўлишига саноқли сантиметрлар қолди.

14-дақиқада мезбонлар иккинчи тўпни киритди. Ўнг қанотдан жарима майдони ичига ошириб берилган тўпга Кейхил улгура олмади, Леккининг зарбаси қайтарилди, қайтган тўпни Луонго йиқила туриб Дэвидсонга узатди, Дэвидсон мўлжалда адашмади - 2:0.

Иккинчи бўлим бошида австралияликлар у қадар фаол ўйинкўрсатмадила. БАА футболчилар ҳисобдаги фарқни қисқартириб, сўнгра тенглаштириш учун имконият бор эди аммо бунинг уддасидан чиқмадилар. 72-дақиқада иккита голда қатнашган Луонго ўзи ғам гол муаллифи бўлиши мумкин эди, аммо унинг чап оёқда берган зарбаси мўлжалга бориб тушмади.

БАА футболчилари австралияликлар бошқа қаршилик қила олмадилар. Учрашув охиригча шу ҳисоб сақланиб қолди ва Австралия терма жамоаси ўз уйларида ўтаётган мусобақа финалига йўл олди.

Австралияликлар финалда Жанубий Корея терма жамоа билан учрашади ва гуруҳ босқичидаги мағлубият учун реванш олиш имкониятига эга бўлди.

Осиё кубоги

1/2 финал

Австралия – БАА 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 3 Сэйнсбери, 2:0 – 14 Дэвидсон.
Австралия – Райан, Сэйнсбери, Шпиранович, Дэвидсон, Миллиган (Маккэй, 58), Единак, Кэйхилл (Юрич, 67), Луонго, Круз (Тройси, 82), Франьич, Лекки.
БАА – Носир, Санқур, Салим, Ал Балуший (Солиҳ, 78), Аҳмад, Абдурраҳмон, Абдурраҳмон, Исмоил, Ҳалил (Ал Қатхирий, 65), Мабхут, Абдурраҳмон (Ал Ҳаммадий, 46).
Огоҳлантириш: Лекки (42), Единак (64).

Манба: stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru