Пике Испания солиқ хизматини судга беради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-01-2015 | 21:59 ZAMIN.UZ / Спорт / 27 Январ 2015 года
782

Пике Испания солиқ хизматини судга беради

Пике Испания солиқ хизматини судга беради

"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике ўзини солиқ тўлашдан бош тортганликда айблаётган солиқ хизматини судга бермоқчи, дея хабар беради Inside Spanish Football.

Солиқ хизмати ходимлари Пикени 2,45 миллион евро қарзи борлигини таъкидлашмоқда, футболчининг фикри эса бундай эмас.

Таъкидлаш жоиз, бу Испанияда футболчилар билан бўлаётган биринчи ҳодиса эмас. Аввалроқ солиқ идоралари Икер Касильяс ва Давид Вильядан 2 миллион евро талаб қилган эдилар. Бундай воқеаларнинг энг каттаси Лионель Месси билан содир бўлган - 2014 йилда ундан 53 миллион евро тўлаш талаб қилинган.

Манба: stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru