Ким Тэ Хван: «Сервер Жепаров яхши пул топади, лекин зиқна» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ким Тэ Хван: «Сервер Жепаров яхши пул топади, лекин зиқна»

Ким Тэ Хван: «Сервер Жепаров яхши пул топади, лекин зиқна»

Жанубий Корея Кей-лигаси клублари янги мавсум тадоригини асосан Япония, Хитой, Таиланд ва Тайван каби давлатларда кўришади. Ўтган мавсумда кей-лигада совринли ўринлардан қуруқ қолган «Улсан Хёндэ» клуби айни пайтда Япониянинг Миязаки шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.

Клуб бир қатор янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Шулар қаторида ўтган мавсум «Сеонгнам»да биргаликда тўп суришган Ким Тэ Хван ва Сервер Жепаров ҳам бор. «Сеонгнам»да жамоанинг «юраги» дея аталган ва Жанубий Корея терма жамоасига номзод бўлган Ким Тэ Хван кутилмаганда «Улсан»га ўтди. У Жанубий Кореянинг «Интерфутбол» нашрига қуйидагиларни сўзлаб берди:

«Сеонгнам» мухлисларидан миннатдорман. Улар менинг қолишимни сўрашди. Аммо бу футбол. Унда вазият ўзгариб кетиши мумкин. «Улсан»дек номдор клубга ўтганимдан бахтиёрман. Ўз ўйинларим орқали терма жамоада тўп суришни истайман. Ҳозир эса бор фикрим «Улсан» билан қишки тайёргарликни маромига етказишдир. Ўртоқлик ўйинларидаги мағлубиятлар муҳим эмас. Тажриба ва формага кириш энг асосий мақсаддир. Дарвоқе, «Улсан»га мен билан бирга Сервер Жепаров ҳам келди. У билан 3та клубда бирга ўйнайдиган бўлдик.. Дастлаб «Сеул»да, кейин «Сеонгнам»да ва мана энди «Улсан»да ҳам биргамиз. Уч клубда бирга тўп суриш камдан-кам учрайдиган ҳолат. Мен уни жуда яхши биламан. У «Улсан»нинг ўйинини бемалол кучайтира олади. У кўп пул топадию, лекин сал зиқнароқ. Унга тилагим шуки, пулларини яхши сарфласин (кулади)».

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул


Манба: www.stadion.uz.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru