Жозе Моуриньо: «Ван Перси четлатилиши лозим» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жозе Моуриньо: «Ван Перси четлатилиши лозим»

Жозе Моуриньо: «Ван Перси четлатилиши лозим»

“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Робин ван Перси Англия чемпионатининг 24-турида “Вест Хэм”га қарши ўйинда рақибини тирсаги билан урганига четлатилмаганидан ҳайрон қолганини билдирди.

Моуриньонинг сўзларига қараганда, “кўклар” ҳужумчиси Диего Коста “Ливерпуль”га қарши ўйинда қўпол ўйнагани билан ушбу ҳолатга бир хил эътибор берилиши керак эди.

“Бир хафта олдин менинг ўйинчимни четлатган одамлар бу сафар бошқа жамоа ўйинчисини жазолашмади. Ван Перси дисквалификация қилиниши керак эди, аммо қилинмади”, – деб “СЭ” The Guardian нашрига таяниб Моуриньо сўзларидан келтиради.

Манба: www.stadion.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru