АПЛ трансляция ҳуқуқи 5.1 млрд фунтга сотилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АПЛ трансляция ҳуқуқи 5.1 млрд фунтга сотилди

АПЛ трансляция ҳуқуқи 5.1 млрд фунтга сотилди

Англия Премьер-Лигаси раҳбарияти Премьер-Лига ўйинлари трансферини 5.1 млрд фунтга сотди. Премьер-Лига ўйинларини сотиб олиш учун курашда эса SKY ҳамда BT компаниялари ютиб чиқди. Айнан ушбу компаниялар, 2016/17 йилги мавсумдан бошлаб 3 йил давомида АПЛ ўйинларини трансляция ҳуқуқига эгалик қилади.

Агар аввалги шартнома билан солиштирса, АПЛ ушбу сотувдан 70% кўпроқ фойда кўради. Маълумот учун, айни дамда Премьер-Лига аутсаейдери бўлиб турган "Бернли" трансляциялардан тушган молиявий айланма бўйича Голландиянинг бу борадаги етакчиси - "Аякс"ни ҳам ортда қолдиради.

АПЛ раҳбарияти шунингдек, келаси мавсумдан бошлаб майдонларнинг ҳолатини яхшилаш учун 56 млн фунт ажратади.

Шунингдек, АПЛ раҳбарияти чипталар нарҳини ошириш масаласини кўриб чиқмоқда. Аммо, бу масала кейинроққа қолдирилиши мумкин. Боиси, янги телевизион шартномага кўра клубларнинг билет сотувларисиз ҳам кўпроқ пул топиш имконияти бор.

Манба: www.stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru