"Реал"нинг 90% мухлислари Анчелоттидан 4-4-2 схемасига қайтишни талаб қилишмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

"Реал"нинг 90% мухлислари Анчелоттидан 4-4-2 схемасига қайтишни талаб қилишмоқда

"Реал"нинг 90% мухлислари Анчелоттидан 4-4-2 схемасига қайтишни талаб қилишмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби мухлислари жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттидан 4-4-2 тактик схемасига ўтишни талаб қилмоқдалар. Ўтказилган сўров натижаларига кўра, клуб мухлислари айни дамда клуб ўйнаётган 4-3-3 схемаси жамоага тўғри келмайди деган фикрда.

Анчелоттидан 4-4-2 схемасига ўтишни сўровда қатнашган мухлисларнинг 90,7 % мухлиси талаб қилган.

Маълумот учун, Мадриднинг "Атлетико" клубига қарши ўйинда 4-3-3 схемасида ўйнаган "Реал" ўйиндан сўнг қаттиқ танқид остига олинган. Танқид қилувчиларнинг аксарияти ушбу схемада рақиблар "Реал"нинг бўш зоналарини тезроқ илғаб олишади деган фикрдалар.

Манба: stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru