Сайёрамизнинг энг қиммат 10 футболчиси » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-02-2015 | 22:03 ZAMIN.UZ / Спорт / 11 Феврал 2015 года
4 986

Сайёрамизнинг энг қиммат 10 футболчиси

Сайёрамизнинг энг қиммат 10 футболчиси

Сайёрамизда футбол етакчи спорт тури ҳисобланади. Шундай экан футболчиларга бўлган эътибор ҳам шунга ярашадир. Охирги йилларда клублар таркибдаги юлдузларини сақлаб қолишлари учун товон пулини ошириш одат тусига кирди. Натижада, товон пулини тўлаш ҳар қандай чўнгтаги бақувват клубга ҳам оғирлик қилмоқда. Қуйида эътиборингизга дунёдаги энг қимматбаҳо футболчилар ўнлиги билан таништириб ўтамиз.

Лионель МЕССИ - 120 миллион евро
Биласизми, аслида Мессининг нархи 120 миллион евро турмайди. “Барселона” уни 250 миллион еврога сотиши мумкин. Лекин харидор бўлиб чиққан клуб 250 евродан ташқари, яна шунча бонус пул тўлайди. “Челси” ва ПСЖ жамоалари аргентиналик футболсига қизиқмоқда. Бироқ бу футболчилар юқорида кўрсатилган товон пулини тўлаб қўйишади ва кейинчалик уни трансфери ҳуқуқини қўлга киритади. Акс ҳолда “Барселона” бу нархдан камига Мессини қўйиб юбормаслиги табиий. Кўрамиз, яқин йиллар ичида Лео Мессини бирорта мард жамоа чиқиб, шу суммага сотиб оладимикан?

Криштиану РОНАЛДУ - 120 миллион евро
Нега Роналдуни нархи билан Мессиники бир хил деб ўйлаётгандирсизлар. Португалиялик мегаюлдузни “Реал” 94 миллион еврога сотиб олганди. Орадан йиллар ўтиб унинг нархи 120 миллионга кўтарилди. Мадридликлар айнан шу баҳога уни сотиши мумкин. Лекин “Манчестер Юнайтед” Роналду учун 160 миллион евро таклиф қилиб юборгани ҳар қандай математикни диққатини ўзига қаратмасдан қолмайди. Криштиану эса товон пули ҳам айнан шунчани ташкил қилади. “Реал”ни ҳозирги кунда 120 миллион евро эмас, уни жамоада сақлаб қолиш муҳим ҳисобланмоқда.

Гарет БЭЙЛ - 80 миллион евро
“Реал” Бэйлни салкам 100 миллион еврога сотиб олди. Бироқ ҳозирда унинг нархида пасайиш юзага келди. Негаки, мутахассислар фикрича, Гарет мадридликларга келганидан сўнг ўйинида сустлашиш бўлган. У кўпроқ Криштиану Роналдуни соясида қолиб кетмоқда. Шунинг учун ҳам Бэйлни трансферини қўлга киритишни истаганлар “Реал” сингари 100 миллион евро сарфлашлари шарт эмас. Аксинча, 80 миллион евро тўлаб ҳам буни амалга оширишлари мумкин. Уэльслик тезкор ярим ҳимоячи учун айни пайтда “Манчестер Юнайтед”, ПСЖ жамоалари катта қизиқиш билдирмоқда.

НЕЙМАР - 70 миллион евро
Неймарни “Барселона” қанча маблағга сотиб олгани ҳалигча бизга маълум эмас. Шундай бўлишига қарамай, Неймарни мутахассислар 70 миллион евро дея баҳолашган. 2013 йилда бразилиялик иқтидор эгасини 60 миллион еврога чамалашганди. Орадан бир йил ўтганидан сўнг унинг нархи яна қўшимча 10 миллионга ўсди. Трансфер баҳолари билан шуғулланидиган “transfermarket” интернет ходимлари Неймарни нархи яқин йиллар ичида 100 миллион евродан ўтиб кетишини тахмин қилмоқда.

Анхель ДИ МАРИЯ - 65 миллион евро
Аргентиналик футболчи ўзининг юқори чўққисига чиқди десак хато бўлмайди. Ўтган йили “Реал”да тўп сурганида унинг баҳоси 30 миллион еврога баҳоланганди. Чемпионлар лигасида мадридликлар билан ғолиб бўлганидан кейин “Манчестер Юнайтед” 75 миллион еврога сотиб олди. Минг афсуски, инглиз юртида унинг ишлари юришмаётгани туфайли, Ди Марияни нархида пасайиш бўлмоқда. Бу ҳолат вақтинчалик дейиш мумкин.

Хамес РОДРИГЕС - 60 миллион евро
Трансфер савдоси баланд-пастликлардан иборатдир. 2013 йилда “Монако” Хамес Родригесни 35 миллион еврога харид қилди. Бир йил ўтиб эса уни 80 миллионга “Реал”га жўнатмоқда. Эътибор беринг, бир футболчи орқали князликлар салкам 45 миллион евро даромад олди. Бироқ “Реал”га келган футболчининг айни палладаги суммаси 60 миллионга тенг. Кейинчалик нарх ошиши мумкин деган тахминлар ҳам йўқ эмас.

Луис СУАРЕС - 60 миллион евро
Ўтган йили “Барселона” жамоаси уругвайлик ҳужумчини “Ливерпуль”дан 80 миллион еврога харид қилди. Шу трансфер амалга оширилганидан сўнг Суаресни нархи янада ошиши мумкин деган тахмин қилинганди. Аммо, Месси бор экан, ҳар қандай ҳужумчини эркин тўп суриши қийин бўлади. Луис Суаресга айни паллада 60 миллион еврога баҳоланмоқда. Кўриб турибсизки, уругвайлик футболчи бир йил ичида нархи 20 миллион еврога тушиб кетди.

Радамель ФАЛЬКАО - 55 миллион евро
Фалькао ҳам бир неча йил ичида кескин равишда нархини йўқотди. Бунга унинг жаҳон чемпионати олдидан олган жиддий жароҳати сабаб бўлди. Шундан кейин Радамелга бўлган қизиқиш ҳам анча сўнди. “Манчестер Юнайтед”га келган тўпурар футболчи айни пайтда аввалгидек ўйин кўрсата олганича йўқ. Инглиз футболига Радамель Фалькаони ҳам ишлари юришмаяпти. Бу эса колумбиялик ўйинчини нархини янада тушиб кетишига туртки бўлади.

Лука МОДРИЧ - 55 миллион евро
Модрични 2013 йилда нархи бирданига тушиб кетади. Бундан фойдаланиб қолган “Реал” уни унчалик қиммат бўлмаган нархга харид қилди. Мадрид жамоасига ўйинлариин янада очилиб, ўзини ҳар тарафлама кўрсатишни бошлаган Лука Модрични қиймати 15 миллион еврога баландлади. Футболчининг баҳосини ошишида мадридликлар жамоаси асосий таркибидан муқим жой олгани сабаб бўлди. Жорий мавсумда Карло Анчеллотти Модрични ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилаётганлигини таъкидлаб ўтмоқда. Демак, 2015 йилда Лука Модрични баҳоси кўтарилиши кутилмоқда.

Поль ПОГБА - 50 миллион евро
Жаҳон футболининг ёрқин ёш футболчиларидан бири Погба ҳисобланади. Эътиборлиси, Поль Погба учун “Реал” ва ПСЖ жамоалари қаттиқ қизиқишмоқда. Бу жамоалар “Ювентус” учун Полни сотиб олиш бўйича 100 миллион евро таклиф қилмоқда. Лекин мутахассислар франциялик иқтидорли ярим ҳимоячи учун кўрсатилаётган сумма кўплик қилишини тахмин қилишмоқда. Шу боисдан 50 миллион евро энг маъқул вариантдир.

Шунингдек, ушбу рўйхатда Давид Де Хеа 50 миллион еврога, Уэйн Руни 45 миллион еврога, Карим Бензема 45 миллион еврога, Андреас Иниьеста 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Сайёрамизнинг энг қиммат 10 футболчиси

САМАНДАРБЕК тайёрлади.


Манба: www.arena.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru