Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай сафарига жўнаб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-12-2014 | 14:19 ZAMIN.UZ / Спорт / 01 Декабр 2014 года
1 125

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай сафарига жўнаб кетди

Фото: aloqada.com

Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси БААда икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ташкил этиш мақсадида Дубай шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz» нашри.

Бу йиғиндан мақсад, Осиё Кубоги-2013 ўйинларига тайёргарлик кўришдан иборат. Терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов Дубайга ўзи билан 23 нафар футболчини олиб кетган.
Режага кўра, йиғин доирасида 10 декабрь куни Қувайт, 13 декабрь санасида эса Фаластин терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади.

17-28 декабрь кунлари яна Дубайда иккинчи давра йиғини бўлиб ўтади ва 20 декабрь куни Иордания, 25 декабрь куни эса Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 финал босқичи "B" гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru