Луис Энрике: “Неймар “Вильярреал”га қарши ўйинда Мессидан пенальти тепишни сўраган бўлса керак” » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Луис Энрике: “Неймар “Вильярреал”га қарши ўйинда Мессидан пенальти тепишни сўраган бўлса керак”

Луис Энрике: “Неймар “Вильярреал”га қарши ўйинда Мессидан пенальти тепишни сўраган бўлса керак”

“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике кечаги Испания Кубоги ½ финали “Вильярреал”га (3:1) ўйинда ҳужумчи Неймарнинг пенальтини тепишга қарор қилгани ҳақида гапириб ўтди. Иккинчи бўлимда каталонияликлар 11-жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлдилар, аммо бразилиялик Серхио Асенхо дарвозасига гол ура олмади.

“Бизнинг асосий пенальти тепувчи ўйинчимиз Месси ҳисобланади, иккинчи эса – Неймар. Ўйинчилар ўзлари қарор қабул қиладилар.

Неймар зарба беришни Мессидан сўради деб ўйлайман. Мен ўйинчи бўлганман ва ишонча сақлаш қанчалик муҳим эканлигини биламан. Бундан ташқари, ўзингиз ҳам биласиз, бизнинг асосий пенальтини амалга оширувчи ўйинчимиз Месси ҳисобланади”, – деб sports.ru Энрике сўзларидан келтиради.

Манба: www.stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru