Александр Гейнрих «Пахтакор»га ўтмоқда?! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Александр Гейнрих «Пахтакор»га ўтмоқда?!

Александр Гейнрих «Пахтакор»га ўтмоқда?!

Ўтган ҳафтада "Локомотив"ни тарк этган Александр Гейнрих "Пахтакор"га ўтаётган кўринади. Бу ҳақда кеча бўлиб ўтган "Локомотив"га қарши назорат учрашувида матнли трансляция уюштирган Қозоғистоннинг "Астана" клуби расмий сайти хабар тарқатди.

"Бугунги рақибимиз — "Локомотив" таркибида йўқотиш бор. Александр Гейнрих темирйўчилар формасини пахтакорлар либосига алмаштирган. Футболчи "Пахтакор"га ўтгани ҳақида маълумотлар бор", - дейилади хабарда.

Хабарингиз бор, Гейнрих Қозоғистоннинг "Иртиш" клубига ўтиши муносабати билан "Локомотив"ни тарк этгани ҳақида хабарлар берилган. Буни "темирйўлчилар" расмий сайти ҳам тасдиқлаганди. Бироқ куни кеча "Иртиш" Гейнрихнинг жамоага ўтиши ҳақида маълумотлар ҳақиқатдан йироқлиги, бу борада футболчи билан музокаралар олиб бормагани ҳақида баёнот берди. Ушбу баёнотда Гейнрихга Қозоғистоннинг бошқа жамоаси "Тараз" қизиқаётгани ҳақида маълумот берилган.

Ҳозирча "Пахтакор" расмий сайти Александр Гейнрих ҳақида ҳеч қандай маълумот тарқатмади.

Манба: www.stadion.uz.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru