Ўзбекистонлик шахматчи Бирмингем шаҳрида ўтказилган турнир ғолибига айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонлик шахматчи Бирмингем шаҳрида ўтказилган турнир ғолибига айланди

Ўзбекистонлик шахматчи Бирмингем шаҳрида ўтказилган турнир ғолибига айланди

Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, халқаро гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов Англиянинг Бирмингем шаҳрида ўтказилган халқаро турнир ғолибига айланди.

“1st 4NCL Congress: Open” турнирида тўртинчи рақам остида таснифланган ҳамюртимиз беш имкониятдан 4,5 очко жамғариб, мусобақа ғолиби бўлди. Тўрт очко тўплаган англиялик Марк Эбден иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликка қўшимча кўрсаткичларга кўра (3,5 очко) яна бир инглиз шахматчиси Даниэль Гормалли якун ясади.

Маълумот учун, Самарқанд олимпия захиралари коллежининг 2 курсида ўқийдиган бу ёш шахматчи дунё рейтингида 2494 очко жамғарган ҳолда 46 ўринда қайд этилган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru