Роналду 4 йилдан бери илк марта Примеронинг кетма-кет учта ўйинида гол ура олмади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-02-2015 | 14:33 ZAMIN.UZ / Спорт / 15 Феврал 2015
774

Роналду 4 йилдан бери илк марта Примеронинг кетма-кет учта ўйинида гол ура олмади

Роналду 4 йилдан бери илк марта Примеронинг кетма-кет учта ўйинида гол ура олмади

«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Депортиво»га (2:0) қарши кечган Испания чемпионатининг 23-тур ўйинида гол ура олмади.

Бунгача португалиялик футболчи Испания чемпионати доирасида «Атлетико» (0:4) ва «Кордоба»га (2:1) қарши ўйинларда ҳам гол кирита олмади.

Шундай қилиб, Роналду 2011 йилнинг февраль ойидан буён илк бор Ла Лиганинг кетма-кет учта ўйинида гол кирита олмади.

Ушбу мавсумда ҳужумчи чемпионатнинг 20та ўйинида ўз ҳисобига 28та гол ёзиб қўйган.

Манба: www.std.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru