Алвес ўзига жамоа топди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-02-2015 | 15:37 ZAMIN.UZ / Спорт / 15 Феврал 2015
894

Алвес ўзига жамоа топди

Алвес ўзига жамоа топди

"Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес ёзда "ПСЖ" жамоасига ўтадиган бўлди.

Ҳимоячи эркин агент мақомида парижликлар сафига қўшилади. 31 ёшли футболчининг "Барселона" билан шартномаси муддати ёзда якунига етади. Бироз вақт муқаддам "МЮ" ҳимоячига таклиф билан чиққани айтилган эди.

Дани Алвес жорий мавсумда "Барселона" таркибида 26 ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширган.

Манба: www.std.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru