21:37 / 16.02.2015
6 273

“Зенит” Халк билан шартномани 2019 йилгача узайтирди

“Зенит” Халк билан шартномани 2019 йилгача узайтирди

Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоаси бразилиялик ҳужумчи Халк билан шартномани яна 2 йилга узайтириш бўйича келишувга эришди. Натижада бу ҳужумчи жамоа сафида 2018-2019 йиллар мавсуми охиригача қоладиган бўлди.

Маълумот учун, Халк Россияга 2012 йилнинг сентябрида келган ва зенитликлар сафида шу вақтгача ўтказган икки ярим мавсуми давомида 92та ўйинда майдонга тушиб, 44та гол ва 35та голли узатмага муаллифлик қилган.

Халк “Зенит”да ўтказган фаолиятида 2 марта Россия чемпионатининг кумуш медалларига ва 2 марта турнир тўпурарлигига эришган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Зенит” Халк билан шартномани 2019 йилгача узайтирди